Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исломшуносликда Оксфорд билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Исломшуносликда Оксфорд билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Фото: «University of Oxford»

Жаҳоннинг нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳисобланмиш Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази (Oxford Centre for Islamic Studies — OCIS) Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантираётгани ҳақида ўзининг «OCIS News» порталида эълон қилди. Бу ҳақда «Жаҳон» АА хабар берди.

2017 йилнинг декабрь ойида Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий Ўзбекистонда бўлган эди. Ташриф давомида олимни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қабул қилган. Мутахассис, шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази билан истиқболдаги илмий ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилган, томонлар ўртасида англашув меморандумлари имзоланган эди.

«OCIS News» мақоласида ёзилишича, Ўзбекистонга ташриф давомида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат олимлари томонидан долзарб мавзуларда илмий тадқиқотлар ўтказилади, мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилади, халқаро семинар ва конференциялар ташкил этилади ҳамда илмий адабиётлар нашр этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг