Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТДТУ ҳудудида 40 та қуёш панеллари ўрнатилди

ТДТУ ҳудудида 40 та қуёш панеллари ўрнатилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўқув жараёнларини бевосита амалиёт билан уйғун ташкил этиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги ишлаб чиқарувчилар ва хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Вазирлик «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва «CHINT Electric» Ўзбек-Хитой қўшма корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент давлат техника университети ҳудудида 10 kVa/соат қувватига эга 40 та қуёш панеллари ўрнатилди.

Лойиҳа доирасида университетнинг Энергетика факультети талабалари ва ўқитувчилари учун «Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш ўқув-лаборатория хонаси» ҳам тўлиқ жиҳозлаб берилди.

Замонавий жиҳозланган лабораторияда талабалар илмий-тадқиқот ишлари ва ихтироларини синовдан ўтказиш, электр ускуналарини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса электротехника саноати соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг