Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура академиясида кундузги, сиртқи ва масофавий шаклда ўқиш мумкин

Бош прокуратура академиясида кундузги, сиртқи ва масофавий шаклда ўқиш мумкин

Иллюстратив сурат.

Фото: «Prokuratura.uz»

Бош прокуратура Олий ўқувчи курслари Президент фармонига мувофиқ академия сифатида қайта ташкил қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Фармонга мувофиқ прокуратура органлари ходимлари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириши қатъий белгиланди.

Бош прокуратура академиясида ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этилади. Академияга прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси мақоми берилди.

Эслатиб ўтамиз, «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 8 май куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг