Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Курсантлар «Ёшлар куни» байрамида фаол иштирок этди

Курсантлар «Ёшлар куни» байрамида фаол иштирок этди

Фото: ФВВ ёнғин хавфсизлиги институти

Жорий йилнинг 29 июнь куни Сергели тумани ҳокимияти, Маданият бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сергели туман Кенгаши билан ҳамкорликда «Ёшлар – бизнинг келажагимиз» шиори остида байрам ўтказилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Тадбирда 500 дан зиёд ёшлар ва уларнинг ота-оналари, Ёнғин хавфсизлиги институти бошланғич ташкилоти етакчи ва аъзолари фаол иштирок этди. Шунингдек, тадбирда хушовоз санъаткорлар ўзларини чиқишлари ва дилтортар куй қўшиқлари билан барча ёшларни хушнуд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг