Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магистратурага ҳужжат топширганлар учун муҳим эслатма

Магистратурага ҳужжат топширганлар учун муҳим эслатма

Фото:«Perm.hse.ru»

«Магистратурага кириш имтиҳонида абитуриент ўзи билан ручка ва қоғоз олиб кириши мумкинми?» мазмунидаги саволга жавоб берилди.

Магистратура абитуриентлари кириш имтиҳонига фақатгина паспорт ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома билан келишлари лозим. Қоғоз ва ручка тест ўтказиладиган аудиторияда тайёрлаб қўйилади.

Микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас. Шунингдек, тест ечишда ёрдам бериш, бир-бири билан гаплашиш ҳамда бошқа тест топширувчиларга халақит бериш тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда магистратура имтиҳонлари жорий йилнинг 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг