Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди

Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди

Фото:«Academy-gp.kz»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентларга муҳим янгиликни эълон қилди. 

Унда маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида» Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги қарорида белгиланган тартибга асосан 2019-2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2019-2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, «Чақириққача ҳарбий таълим», «Хореография (турлари бўйича)», «Дирижёрлик (турлари бўйича)», «Режиссёрлик (турлари бўйича)», «Актёрлик санъати (турлари бўйича)» «Ветеринария» таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Магистратура мутахассислигига мос бакалавриат таълим йўналишларини битирган бакалаврлардан ташқари, бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар.

Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг