Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магистратура имтиҳонида қатнаша олмаган айрим абитуриентларга яна имкон берилмоқда

Магистратура имтиҳонида қатнаша олмаган айрим абитуриентларга яна имкон берилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республика ОТМлари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган, (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун  22 сентябрь куни соат 10:00да онлайн тест синовлари ўтказилишини маълум қилди.

Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган абитуриентлар 21 сентябрь куни соат 10:00дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш учун рухсатнома олишлари мумкин.

Улардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг