Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Президент қарори билан:

  • Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Узоқбой Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

  • Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Иброҳим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Воҳобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида амалга оширилган тайинловлар ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг