Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ихтисослаштирилган мактабларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар маошига устама қўшилади

Ихтисослаштирилган мактабларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилар маошига устама қўшилади

Фото: «Xabar.uz»

«Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (141-сон, 11.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув режалари ва дастурлари янгидан ишлаб чиқилади, уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитилади.

Қарор билан ушбу мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган ОТМлар, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар рўйхати тасдиқланди ҳамда уларга вазифалар юкланди.

Қарорга кўра, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ва факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатларнинг эътироф этилган дарсликларидан фойдаланилади.

2020 йил сентябрдан бошлаб:

  • мазкур мактабларнинг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади, шунингдек, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;
  • ушбу мактабларда дарс берган ОТМлар профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг