Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарҳод Эрманов кўкрак нишонига муносиб кўрилди

Фарҳод Эрманов кўкрак нишонига муносиб кўрилди

Фото: алқ таълими вазирлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазир вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановни таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлари учун Халқ таълими вазирлигининг «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими эътибордан руҳланиб, бундан буён ҳам ёшларимизнинг таълим-тарбияси йўлидаги беминнат хизматларини давом қилдиришини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг