Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Мустаҳкам оила — бахтли мактаб” мавзусида фестивал ўтказилди

“Мустаҳкам оила — бахтли мактаб” мавзусида фестивал ўтказилди

Миробод туманида жойлашган 214-мактабда таълим ва тарбия сифатини ошириш, ижтимоий маънавий муҳитни яхшилаш ҳамда мактабнинг техник базасини такомиллаштириш мақсадида “Мустаҳкам оила — бахтли мактаб” мавзусида “Очиқ дарслар фестивали” ўтказилди.

Ушбу фестивалда мактабда ташкил этилган Кузатув кенгаши аьзолари иштирок этишди. Шунингдек, тадбирга Тошкент шаҳар халқ таьлими бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, туман Ёшлар Иттифоқи, Миробод тумани халқ таълими бўлими, халқ депутатлари, бошқа мактаблардан ўқитувчилар, ота-оналар, собиқ битирувчилар таклиф этилди.

Caption

Ҳафтанинг ҳар жума кунида маьнавият куни ўтказилиши туфайли ушбу фестивал ҳам айнан жума кунига белгиланди.

Тадбир жараёнида “Ўзбек миллий академик драма театри” актёрлари билан учрашув ҳам ўтказилди. Ота-оналар учун психологик тренинглар, очиқ дарслар ташкил этилди.

Латофат Саъдуллаева

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг