Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактаби очилди

Наманганда Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактаби очилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Наманган ёшлар марказида Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбир давомида Ал-Беруний мактабининг имкониятлари, ундаги ўқитиш ва таълимни ташкил этиш жараёнлари, хорижий тажриба ва амалиёт билан боғлиқ жиҳатлар, халқаро ҳамкорлик, хусусан, нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ҳамда уларнинг самаралари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Пойтахтдан кейин иккинчи бўлиб Наманганда ташкил этилаётган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабида дарсларни хорижий давлатларда таълим олган, малакали ва тажрибали ўқитувчилар олиб боради. Қизларнинг барча замонавий фанларни мукаммал эгаллаши учун жаҳоннинг ривожланган давлатларидаги каби қулайликлар яратилади. Бундан ташқари, дарсдан ташқари машғулотларда хореография, санъат, маданият, нотиқлик маҳорати каби ўнлаб йўналишлари бўйича сабоқ берилади.

Наманган шаҳрида ташкил этилган Ал-Беруний номидаги халқаро қизлар мактабига жорий ўқув йилида 1-синфдан 11-синфгача жами 220 нафар қизларни қабул қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда истеъдодлар илм масканига қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг