Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жазирамада ҳатто айримлар ҳушидан кетмоқда: ОТМга ҳужжат топширишда катта навбат юзага келди (видео)

Жазирамада ҳатто айримлар ҳушидан кетмоқда: ОТМга ҳужжат топширишда катта навбат юзага келди (видео)

Скриншот: «Замон»

Маълумки  Самарқанд давлат университети абитуриентлар ҳужжатларини Давлат хизматлари маркази орқали қабул қиладиган ОТМлардан бири саналади.

«Замон» информацион дастурида хабар берилишича, ҳозирда мазкур университетга ҳужжат топширишда узундан узун навбатлар ҳосил бўлган. Айримлар ҳатто аввалги кунларда ҳам келиб ҳам ҳужжат топшира олмаганини айтмоқда. Узоқ муддат навбатда туриш ва жазирама иссиқ туфайли айримлар ҳушидан кетган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Навбатларининг узайиши ДТМ серверида носозликлар ва бошқа сабаблар билан изоҳланмоқда. 

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг айтишича, компютерлар ва ишчилар сони кўпайтирилган, қўшимча жойлар ташкил қилинмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг