Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўзига уч маслаҳатчи тайинлади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан ахборот сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва рақамли технологиялар масалалари бўйича вазир маслаҳатчилари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Буйруққа кўра:
Исажон Абдурайимович Султонов — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Назокат Усмонқуловна Абдуқундузова — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига;
Бобур Камолович Раҳимов — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter