Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

Каюпов Нурсултан Сакенович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Мадазимов Музаффар Тохиржон ўғли эса вазирликнинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бухоро ҳудудий бошқармасига эса Наимов Азамат Ҳикматович раҳбарлик қилади.

Қашқадарё ҳудудий бошқармасига эса Олимжон Мавлонов раҳбар этиб тайинланди.

Сатторов Илҳомжон Раҳимжонович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг