Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХТВ: «Онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар болаларини бошқа ишга банд қилиши ҳоллари учрамоқда»

ХТВ: «Онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар болаларини бошқа ишга банд қилиши ҳоллари учрамоқда»

АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди.

Мактабимизда ўқитувчилар ўқувчилардан анъанавий ўқишга қайтишини сўрамоқда, шу тўғрими?

Бугунги кунда онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик, фарзандини масофадан дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига ёки бошқа ишлар билан банд қилиш ҳолатлари учраётганининг гувоҳи бўляпмиз.

Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан, уйда боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилувчи жиддий сабаб, яъни касаллик ҳолати мавжуд бўлмаса, мактабга юборишларини сўраб қолади.

Зеро, боланинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг келажагига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олиш жараёнини ҳеч қандай энг ривожланган замонавий технология ҳам ўрнини босолмайди.

«Онлайн мактаб» лойиҳаси анъанавий таълим тўлиқ тикланган ҳолатда ҳам, доимий равишда ўз фаолиятини давом эттиради, ушбу лойиҳа боланинг дарсдан ташқари қўшимча сифатли таълим олиши учун имконият яратади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг