Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқиш онлайнга ўтказиладими? Вазирлик изоҳ билдирди

Ўқиш онлайнга ўтказиладими? Вазирлик изоҳ билдирди

Иллюстратив фото

Олий таълим муассасаларида қишки таътилдан кейинги ўқиш онлайн шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга жавобан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий изоҳ берди.

«Сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабаб жамоатчилик ўртасида қишки таътилдан кейинги ўқиш онлайн шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хабарингиз бор, ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилиши муносабати билан олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилган эди.

Шу ўринда, белгиланган тартибга кўра, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади ҳамда  барча идора ва ташкилотлар, шу жумладан, олий таълим муассасалари ҳам мазкур қарор асосида иш юритади.

Бу борада Республика махсус комиссияси қарор қабул қилган тақдирда вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча маълум қилинади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг