Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқишни кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

Ўқишни кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди. 

23 август куни тест синовида иштирок етган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

1. my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш» (хориждан) «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. mandat.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш-2022» бўлими орқали талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.

3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда («Ўқишни кўчириш 2022» бўлимидан):

👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

4. Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг