Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун  контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

Ушбу муддат қуйидагилар:

  • тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;
  • тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг