ОТМларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқишга қабулни расмийлаштириш ҳамда контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди.
Янги муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқишини кўчирган ёки кўчириб тиклаган, шунингдек, ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатгача базавий тўлов-контракт бўйича йиллик сумманинг камида 25 фоизи тўланиши лозим.
Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинаётганлар эса 15 октябргача йиллик контракт қийматининг камида 50 фоизини тўлаши керак.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter