Магистратура йўналишида энг талабгор соҳалар бўйича маълумот берилди
АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда мутахассис Ўзбекистон ОТМларида магистратура йўналишида энг талабгор бўлаётган соҳалар бўйича маълумот берди.
30 июль куни magistr.edu.uz веб-сайти орқали магистратурага ариза топшириш якунланди. Шу сайтга қанча ариза келиб тушди? Уларнинг таҳлили борми?
Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун 78 000 дан ортиқ онлайн ариза топширилди. Бу 2018 йилга нисбатан 7 баробар, 2019 йилга нисбатан 3 баробар кўп.
Энг катта танлов — хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт мутахассисликларига тўғри келади.
Масалан, Фарғона давлат университетида хорижий тиллар мутахассислигида бир ўринга — 105 та ҳужжат топширилган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг компьютер инжениринги мутахассислигида — бир ўринга 68 та ҳужжат топширилди. Иқтисодиётда — бир ўринга 45 та талабгор ҳужжати топширилган.
Энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасалари — Ўзбекистон миллий университети (6077 та), Самарқанд давлат университети (3651 та) ва Термиз давлат университети (3403 та).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter