Ўзбекистонда бир йилда қанча магистр аёллар тайёрлангани маълум бўлди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг магистратура йўналишини 7 918 нафар хотин-қизлар битирган.
Битирувчи хотин-қизлар сони соҳалар бўйича қуйидагича:
таълим – 2 359 нафар;
санъат ва гуманитар фанлар – 1 768 нафар;
табиий фанлар, математика ва статистика – 885 нафар;
муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 731 нафар;
бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 620 нафар;
ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 543 нафар;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 392 нафар;
қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 265 нафар;
хизматлар – 179 нафар;
ахборот-коммуникасия технологиялари – 176 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter