Ўзбекистонда биринчи электрон диплом Ирригация институти битирувчисига берилди
Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида республикада биринчи бўлиб бакалавр битирувчисига QR кодли В № 00000001 рақамли электрон диплом берилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда институтда ўтказилган «Битирувчи — 2020» онлайн тадбирида юқори кайфият, кўтаринки руҳ ҳукмронлик қилди.
2019-2020 ўқув йилида институт битирувчилари учун ташкил этилган онлайн тадбирда барча битирувчилар қатори уларнинг ота-оналари ҳам кузатиб боришди.
«Битирувчи — 2020» онлайн тадбири ZOOM платформаси орқали амалга оширилди. 17 июль куни соат 11.00.да бошланган онлайн-тадбирда ректор Ўктам Умурзоқов мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни самимий табриклади.
Бакалавр дипломининг янги шакли QR кодли диплом бериш йўлга қўйилгани ва республикада биринчи бўлиб QR кодли В № 00000001 рақамли диплом ушбу институт битирувчисига берилгани алоҳида эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter