Ўзбекистонда Финляндия тажрибаси ўрганилмоқда
Финляндия тажрибаси билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида онлайн-учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида ҳар иккала томон танишув тақдимотларини намойиш этди.
JAMK касбий ўқитувчиларни тайёрлаш мактаби вакили доктор Пекка Риску, JAMK амалий фанлар университети Глобал таълим хизматлари бўлими раҳбари Хеикки Пуса, Ўқитувчилар малакасини ошириб бўлим бошлиғи Жуха Хаунтанен, Ўқитувчилар таълими ва глобал таълим координатори Ева Лехтоненлар сўзга чиқиб, фин экспертларининг илғор тажрибалари, очиқ ва юқори сифатли ўқитиш тизимидаги ўзига хос жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Финляндия педагогик таълимни олий таълимнинг энг нуфузли йўналишларидан бирига айлантирган давлатлардан бири бўлганлиги боис, эндиликда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети JAMK амалий фанлар университети билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter