Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтда 18 та ОТМга ўқишга кирди (видео)

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтда 18 та ОТМга ўқишга кирди (видео)

Скриншот

Ўзбекистонлик абитуриент бир вақтнинг ўзида 18 та университетга ўқишга киришга муваффақ бўлди ва бу борада рекорд ўрнатди. У шунингдек, яна бир университетдан жавоб кутмоқда. Бу ҳақда Замон дастурида ҳикоя қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йили бошқа бир абитуриент бир вақтда 14 та ОТМга ўқишга кирган эди. 

18 та ОТМ талабаси бўлган Жаҳонгир Маҳамматкаримов ҳикоясига кўра, у кирган университетлар орасида БАА, Малайзия, Жанубий Корея, Россия ва Тошкент шаҳридаги ИНҲА, Иқтисодиёт ва бошқа университетлар бор. Абитуриент ОТМларнинг учтасига грант асосида кирган. 

У шунингдек, ўқишни Губкин номидаги Москва нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида давом эттиришни исташини маълум қилган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг