Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг 30 та университети нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

Ўзбекистоннинг 30 та университети нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган Times Higher Education ўзининг 2022 йил учун Impaсt рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди. Қувонарлиси, илк бор юртимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ушбу рейтингдан ўрин эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йилда ушбу рейтингга 10 та олий таълим муассасаси кирган эди. Ўтган йили ушбу рейтингда 94 та давлатдан 1000 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этган бўлса, 2022 йилда 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари қатнашди.

Жумладан, Тошкент давлат аграр университети ўзининг олдинги йил натижаларини (1001+) яхшилаб, 801-1000 ўринларини эгаллади. Бунинг натижаси ўлароқ, ушбу рейтингга топширган республиканинг нуфузли 30 га яқин олий таълим муассасаларини ортда қолдириб, мамлакатимизнинг 2022 йилдаги энг барқарор университетига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг