Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «DaVinchi мукофоти»нинг «Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови» номинацияси ғолиби бўлди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «DaVinchi мукофоти»нинг «Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови» номинацияси ғолиби бўлди

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

«DaVinchi Management Consulting» компанияси томонидан ҳар йилги мунтазам ўтказиб келинаётган «DaVinchi мукофоти»нинг 2022 йилдаги танловида «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови» номинацияси ғолиби бўлди.

Мазкур номинация бўйича натижалар олий таълим ташкилотларининг битирувчи курс талабалари ўртасида ўтказилган мустақил сўровномалар асосида шакллантирилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошварув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан, жамият томонидан олий таълим ташкилотлари талабаларининг малакавий ва ишлаб чиқариш амалиётини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказишда, уларга ўқиш жараёнида зарур шарт-шароитлар яратиб беришда доимий ҳамрохлик қилиш орқали бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, нафақат бошқарув офисида балки нефть ва газ қазиб чиқариш ва уларни қайта ишлаш заводларида технологик қурилмалари, жараёнлари билан таништириш мақсадида олий таълим ташкилотлари талабаларига малакали ва тажрибали ходимлар орасидан амалиёт раҳбари бириктириб келинмоқда.

Бундан ташқари, талабаларнинг амалиёти даврида вақтинчалик турар жой, уч маҳал иссиқ овқат ва ҳудудда транспорт воситаси билан бепул таъминлаб келинмоқда.

Шу билан биргаликда, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим ташкилотларида нефть, газ ва техника йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун компаниянинг махсус стипендиялари жорий этилган.

Хусусан, жорий йилда 20 нафар талабага ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари тайинланган бўлиб, стипендия ғолиблари ўқишни тугатиши билан корхонага мутахассислиги бўйича ишга қабул қилинади.

Амалга оширилган ишлари самараси ўлароқ бу йилги танловда талабалар томонидан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг фойдасига танлови юқоридаги қилинаётган тадбирлар натижаси деб ҳисоблаш мумкин ва бу йўналишда фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган амалий тадбирлар режалаштирилган.

Маълумот учун: «DaVinchi Management Consulting» компанияси бизнесни бошқариш тизимини таҳлил қилиш, яратиш ва жорий этиш, бизнес жараёнларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, мижоз-компанияларнинг инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган бошқарув консалтингига ихтисослашган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг