Президент мактабига қачон ва қанақа ҳужжатлар топширилади?
Президент мактабининг танловида иштирок этиш учун хоҳиш билдирган ўқувчининг ота-онаси жорий йилнинг июнь ойида Агентликнинг махсус портали (ариза.пиима.уз) орқали электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:
- талабгор тўғрисида маълумотнома;
- талабгорнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
- ўқув йили натижасига кўра талабгор баҳолари (электрон) табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
- талабгор ва унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
- алоқа учун телефон рақами платформага киритилади.
Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter