Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига Ҳилола Умарова раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева маълум қилди.
Ҳилола Умарова бунга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган АКТ-мактабининг директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Сарвар Бобохўжаев ТАТУ ректори этиб тайинлангани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter