Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактаблари ўқувчилари учун оромгоҳ ташкил этилади

Президент мактаблари ўқувчилари учун оромгоҳ ташкил этилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги болалар оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 65-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан «Ўзметкомбинат» АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги  тасарруфига беғараз ўтказилган.

Келгуси 10 йил давомида оромгоҳни сақлаш билан боғлиқ харажатлар «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. «Ёшлик» болалар соғломлаштириш оромгоҳи негизида «Ренессанс» соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади.

 Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • болаларни соғломлаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;
  • ёшларнинг IT, STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат, математика), бизнес бошқаруви, ижод соҳаларидаги иқтидорини ривожлантириш;
  • ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, ташаббуслар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш;
  • имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш;
  • иқтидорли ёшлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва улар билан тизимли ишлаш механизмларини жорий этиш.

Оромгоҳ йил давомида фаолият юритади, унда иқтидорли болалар дам олади ва ўқитилади.

Қуйидагилар Оромгоҳ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари;
  • Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари;
  • стартап лойиҳаларни ва хизматларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2022 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг