Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Президент стипендиати турдош магистратурага имтиҳонсиз кирадими?

Президент стипендиати турдош магистратурага имтиҳонсиз кирадими?

Фото: «Xs.uz»

Номли давлат стипендия соҳиблари магистратуранинг турдош бўлмаган мутахассисликларга ҳам имтиҳонсиз қабул қилинадими?

ЖАВОБ: Йўқ, уларнинг имтиёзи турдош бўлмаган мутахассисликларга ўтмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2017 йилдаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 7-бандида қуйидагича қоида белгиланган:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар».

Бундан келиб чиқадики, агар юқоридаги имтиёзлардан бирортаси мавжуд бўлган абитуриент магистратуранинг турдош бўлмаган мутахассислигига ҳужжат топширмоқчи бўлса, унда уларга имтиёз қўлланмайди ва умумий асосларда имтиҳонга киришади.

Бу мантиқан ҳам тўғри, филологияни тугатган талаба филология йўналишидаги меҳнатлари учун давлат стипендиясини қўлга киритган бўлсаю, лекин ҳужжатини иқтисод мутахассислигига топширса, унда кечирасиз, аввал иқтисод бўйича дастлабки билимларга эга эканлигини исботласин, ана ундан сўнг, магистратурага қабул қилиниши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг