Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квоталар тасдиқланди

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квоталар тасдиқланди

Фото: Xabar. uz

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Президентнинг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.

Шунга кўра, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. Бунда ажратилган қабул параметрларининг:

- Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;

- Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;

- вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

10 000 та қўшимча қабул параметри – кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди.

Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига танлов қайдномалари етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг