Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Испания билан ҳамкорликда испан тили маркази очилди

Самарқандда Испания билан ҳамкорликда испан тили маркази очилди

Фото:«СамДЧТИ»

Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети делегацияси ташриф буюрди.

Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда ёшларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.

Ташриф якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг