Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиртқи таълим учун тест имтиҳонлари қачон ва қаерларда ўтказилади?

Сиртқи таълим учун тест имтиҳонлари қачон ва қаерларда ўтказилади?

Фото: ЎзА

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг кундузги, махсус сиртқи ва кечки таълим шаклларига кириш тест синовлари амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 1-15 август кунлари ўтказилиши белгиланган.

Жараёнлар ушбу тадбир учун махсус тайёрланган, хусусан, тадбирнинг барча жараёнлари ва босқичлари мунтазам видеокузатувга олиниши таъминланган 57 та бинода ўтказилмоқда.

Олий таълим муассасаларининг ушбу таълим шакллари бўйича апелляция шикоятлари тест синовлари жараёнлари тўлиқ якунлангандан сўнг – 20 августдан 30 августгачақабул қилинади (кетма-кет ўн бир кун давомида).

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклида таҳсил олиш мақсадида ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17-18 август кунлари айни кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида 17-20 август кунлари 6-, 7-, 8-, 9-, 11-биноларда ўтказилади. Бинолар манзилларини олий таълим муассасалари қабул комиссиялари вакилларидан ёки Давлат тест марказининг расмий сайти орқали аниқлаб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гулистон давлат университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Тошкент шаҳридаги биноларда бўлиб ўтади.

Сиртқи таълим шакли учун ўтказиладиган тест синовлари ҳам амалдаги янги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг