Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сўнгги қўнғироқ» фақат 1-синф ва 11-синфлар учун ўтказилади

«Сўнгги қўнғироқ» фақат 1-синф ва 11-синфлар учун ўтказилади

Фото: «Kun.uz»

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берди.

Мамлакатдаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилини якунлаш ҳамда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади:

— умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини жорий йилнинг 25 май куни эрталабки соат 8:00 да «Менинг мактабим – менинг уйим» шиори остида ташкил этиш;

— тадбирни фақатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомийликда ўтказиш (9-синф ўқувчилари битирувчи ҳисобланмайди);

— «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларининг мактаб ҳовлиси, боғида ёки соя-салқин очиқ майдонларида ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;

— битирувчи ўқувчиларнинг мактаб формасидан ташқари, турли либослар ҳамда ленталар тақиб олишини олдини олиш;

— «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағлари йиғилишини қатъиян тақиқланади;

— умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишга йўл қўйилмайди;

— тадбирни ташкил этишда мактабнинг «Кузатув кенгаши» аъзолари фаол иштирок этиши билан бир қаторда юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.

— Таълим муассасаларида ўтказиладиган «Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбири сценарийсини тузишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбири таълим муассасасининг раҳбари бошчилигида, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқитувчи-мураббийлар, ёшлар етакчилари томонидан режалаштирилади.

25 май «Сўнгги қўнғироқ» тадбири республикадаги барча мактабларда эрталаб соат 8:00да бошланиб 9:00 да тугатилади.

Тадбирни ташкил этишда Халқ таълими вазирлигининг тавсия ва кўрсатмаларига асосланиш, таклиф этилган меҳмонлар, ота-оналар учун қулай жой танлаш, санитария ва гигиена, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг