Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СХТУ 2023-2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилади

СХТУ 2023-2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланганини эълон қилади

Самарқанд халқаро технология университети (СХТУ) 2023-2024 ўқув йили учун бакалавриат йўналиши бўйича қабул бошланганини эълон қилади.

2023-2024 ўқув йили учун тўлов-контракт асосида бакалавриат йўналиши бўйича 275 та квота ажратилган.

Университетда таълим инглиз тилида олиб борилади.

Қабул қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Муҳандислик (School of Engineering)

- Геология муҳандислиги – 25 ўрин;
- Кончилик иши – 25 ўрин;
- Кимё муҳандислиги – 25 ўрин;
- Нефт-газ муҳандислиги – 25 ўрин;
- Ахборот технологиялари – 25 ўрин.

Иқтисод ва тадбиркорлик (Business School)

- Тадбиркорлик ва менежмент – 25 ўрин;
- Халқаро логистика (АҚШ олий таълими дастури асосида) – 25 ўрин.

Хитой энергeтика институти (Chinese Institute of Elctric Power):

- «Иссиқлик энергетикаси»(Хитой олий таълим дастурлари асосида) – 40 ўрин;

Корея технологияси ва маданияти коллежи (Korean College of Technology and Culture)

- «Яшил технологиялар» (Қайта тикланадиган энергия манбалари) – 20 ўрин;
- Дизайн – 20 ўрин;
- Рақамли иқтисодиёт – 20 ўрин.

Кириш имтиҳонларининг ўтказилиш тартиби:

Математика фани (Мактаб ўқув дастури асосида)
Инглиз тили (Мактаб ўқув дастури асосида)

Имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги ҳузуридаги «Билим ва малакаларни баҳолаш» агентлиги (собиқ ДТМ) томонидан ўтказилади.

Эслатма: Инглиз ва математика фанларидан қуйидаги халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларидан озод этилади:

Инглиз тилидан: IELTS – 5,5 ва ундан юқори; TOEFL ИБТ – 46-59 ва ундан юқори; TOEFL ИТП – 450 ва ундан юқори, CEФР – Б2 ва ундан юқори.

Математика фанидан: САТ (математика – 600 ва ундан юқори, инглиз тили - 500 ва ундан юқори)

Ҳужжат қабул қилиш муддати 2023-йилнинг 1- июлига қадар давом этади. Кириш имтиҳонлари 2023-йил июл ойининг иккинчи декадасида ўтказилади.

Дарслар 2023 йил 4 сентябрдан бошланади.

Ўқиш муддати – 4 йил.

Дарслар 2023йилнинг сентябрь ойидан университет янги кампусида ўтказилади ва бошқа шаҳарлардан келган талабалар ётоқхона билан таъминланади.


Қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхалари 2023-йилнинг 1-июлигача сайтимиз орқали абитуриентлардан қабул қилинади:

- паспорт нусхаси (рўйхатдан ўтган жойи кўрсатилган ҳолда) ПДФ форматида;
- ўрта ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (ПДФ форматидаги аттестат ёки диплом);
- фотосурат 3,5х4,5 (ЖПEГ форматида).

Маълумот учун: СХТУ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги «2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60 сонли Фармонига асосан ташкил этилди. (ПФ-60, 49-мақсад: «Хорижий давлатларнинг етакчи техника университети билан биргаликда Самарқанд технология университетини ташкил этиш»).

Самарқанд халқаро технология университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 036721-сонли лицензия асосида фаолият юритади.

Университетнинг афзаллик томонлари:

- жаҳоннинг етакчи университетлари моделига мувофиқ жаҳон стандартларига жавоб берадиган муҳандис кадрлар тайёрлайди;
- университетда дарс берувчи профессор-ўқитувчилар таркибига АҚШ, Европа, Осиё, Африка ва Австралиядаги етакчи ўқув муассасалари ва илмий марказларнинг тажрибали хорижий профессор-ўқитувчилари, мутахассислари ва тренерлари киритилган;
- етакчи хорижий техника университетларнинг педагогик тажрибасига асосланган ўқув жараёни, ўқув режалари, таълим дастурларидан фойдаланилади;
- университетнинг бетакрор ишлаб чиқариш базаси, Ўзбекистондаги етакчи саноат корхоналарида амалиёт ўташ имконияти бор;
- нуфузли хорижий университетлардаги каби «Double degree» va «Double diploma» ва дипломини олиш имконияти мавжуд.

Булардан ташқари университет талабасига айланган шахслар учун қўшимча тарзда шартнома доирасида «Б ва C» категотияли ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тайёрловчи курс, шунингдек «Автомеханика» ва «Электротехника» соҳалари бўйича курслар ташкил этилади.

Шу билан бирга университет қошида ташкил этилган бир қатор марказлар ва спорт иншоатлари орқали талабалар турли тиллар ва миллий маданиятлардан яхши хабардор бўлиш, тарихий миллий либосларимизни нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам намойиш этиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш каби имкониятларга ҳам эга бўлишади.

Эслатма:

Шартномада белгиланган тўлов суммасини қисмларга бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Университетимиз ижтимоий тармоқларда:

Telegram: https://t.me/siut_uz
Facebook: https://www.facebook.com/siut.uz
Instagram: https://www.instagram.com/siut.uz
www.siut.uz
+99855 705-50-05, +99897 575-48-29

Манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 270-уй (мўлжал: Вилоят Давлат автомобил инспекцияси қаршисида).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг