Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабаларини ётоқхоналар билан тўлиқ таъминлаган бирор давлат йўқ – Олий таълим вазири (видео)

Талабаларини ётоқхоналар билан тўлиқ таъминлаган бирор давлат йўқ – Олий таълим вазири (видео)

Бугун, 9 сентябр куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида талабаларни турар-жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда вазир айни пайтда республикада талабалар ётоқхоналари билан боғлиқ вазият хусусида тўхталди.

«2010 йилгача республика бўйича талабалар ётоқхоналари камайса камайганки, кўпаймаган. 2010-2016 йиллар оралиғида эса атиги 2 минг ўринли ётоқхоналар қуриб, фойдаланишга топширилган бўлса, 2016 йилдан 2022 йилнинг бугунига қадар 56 минг ўринчи ётоқхоналар қуриб битказилган. Бу 2010-2016 йиллардагидан 28 баробар кўп дегани.

Айни пайтда ҳам ётоқхонадар қуриш билан боғлиқ ишлар тўхтаб қолгани йўқ. Ҳозирда 60та ТТЖда қурилиш, тендер, лойиҳа жараёнлари кетяпти. Шундан 38тасида қурилиши ишлари олиб борилаяпти», – дейди вазир.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, ҳозирда республика бўйича 91 минг ўринли талабалар турар жойлари мавжуд бўлса, эҳтиёж 211 мингтани талаб қилмоқда.

Талабаларни ётоқхоналар билан қамраб олинганлик даражаси эса 47 фоизни ташкил қилади.

Вазир, шунингдек, дунё тажрибасида талабаларини ётоқхона билан тўлиқ таъминлаган давлатлар топилмаслигини таъкидлаган.

«Ҳозирда бирор давлат йўқки, талабаларини 100 фоиз ётоқхона билан таъминлаб қўйган. Қанчадан-қанча ота-оналар фарзандини ётоқхонаси йўқлиги сабаб хорижга ўқишга юборолмайди. Чунки ўқишга нисбатан яшаша шароити қиммат бўлади», – дейди Тошқулов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг