Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда янги бакалавриат йўналиши очилади

ТАТУда янги бакалавриат йўналиши очилади

Фото:«Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Рақамли кутубхона»сини (Digital library) ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжатда белгиланишича, Тошкент ахборот технологиялари университети «Рақамли кутубхона» (Digital Library) қошида олий ўқув юртлари ва илмий институтлар учун янги ахборот-коммуникация технологияларига оид етакчи хорижий илмий базалари – Springer-Nature, Elsevier, IEEE, SAGE, ProQuest ва бошқалардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган ўқув-маслаҳат марказини яратиш чораларини кўради.

Шунингдек, 2022 йилнинг январидан бошлаб «Рақамли кутубхона» (Digital Library)да илғор ахборот технологияларини тадбиқ этган ҳолда компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамланишини таъминлайди.

Шу билан бирга, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб университетда «Электрон кутубхона» бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ҳам белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг