Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таянч ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари ўтказилди

Таянч ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг  5-6 август кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳонлари бўлиб ўтди.

2022-2023 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг фақат 5-синфига, Мирзо Улуғбек ва Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларига эса фақат 7-синфга қабул бўлади.

Қабул жараёнлари 30 июль куни ўз ниҳоясига етди, тасдиқланган жами аризалар сони 15 675 тани ташкил этди (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 10 282 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 3149 та ва Абу Али Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига эса 2018 та).

Таянч ихтисослаштирилган мактабларида имтиҳонлар бир босқичда бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари йўналиши бўйича:

5-синфлар учун математика, инглиз тили фанларидан;

Математика фанидан 25 та, шундан 5 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган саволлардан иборат. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан жами 77,5 балл берилади. Инглиз тили фанидан 15 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 баллдан жами 31,5 балл берилади. Математика ва инглиз тили фанларидан жами максимал 109 балл берилади.

Биология ва кимё йўналиши бўйича:

7-синфлар учун биология, инглиз тили фанларидан:

Биология фанидан 25 та, шундан 5 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган саволлардан иборат боиади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балдан жами 77,5 балл берилади. Инглиз тили фанидан 15 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2.1 балдан жами 31,5 балл берилади. Биология ва инглиз тили фанларидан жами максимал 109 балл берилади.

Физика ва астрономия йўналиши бўйича:

7-синфлар учун математика, инглиз тили фанларидан:

Математика фанидан 25 та, шундан 5 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган саволлардан иборат бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балдан жами 77,5 балл берилади. Инглиз тили фанидан 15 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2.1 балдан жами 31,5 балл берилади. Математика ва инглиз тили фанларидан жами максимал 109 балл берилади.

Кириш имтиҳонида берилган топшириқларни бажариш учун 120 дақиқа вақт ажратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг