Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тиббиёт олийгоҳларига қабул квотаси тўрт баробар оширилди» — Президент

«Тиббиёт олийгоҳларига қабул квотаси тўрт баробар оширилди» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашув вақтида соҳадаги олий таълим масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Бугун тиббий таълим муассасалари сонини кўпайтириш, уларда чуқур билим ва малакага эга кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор бераяпмиз.

Мисол учун, сўнгги беш йилда 6 та янги тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиб, уларнинг сони 14 тага етказилди, қабул квотаси эса, 4 баробарга ошди.

Ҳудудларни малакали мутахассислар билан кафолатли таъминлаш мақсадида:

  • вилоятлар буюртмасига асосан манзилли ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилди;
  • олис ва чекка қишлоқларга ишга борадиган битирувчилар учун, «Қишлоқ шифокори» дастурини амалга ошириш бошланди.

Шунингдек, 1,5 минг нафар шифокорлар нуфузли хорижий клиника ва университетларда малакасини оширди», — деди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари ўз нутқи давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериб келаётган халқаро ташкилотлар — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия тараққиёт банки, UNICEF, USAID, COVAX, JICA, TICA, KOICA, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожлантириш жамғармаси ва кўплаб бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг