Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўлов-контрактларни ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти яратилди

Тўлов-контрактларни ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти яратилди

Фото:«Xabar.uz»

Энди ОТМ талабалари тўлов-контракт пулларини ойма-ой бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлишади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йилда олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилишига тааллуқли шарҳида маълум қилинган.

«Аҳолига тўловларни амалга оширишда енгиллик яратиш мақсадида контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари тўлов муддатларини узайтириш ваколатига эга бўлади» дейилади шарҳда.

Шунингдек, тўловларнинг ошишига янги ўқув йилида тўлов-контракт қиймати миқдорини 18 фоизга оширилишида (индексация қилишда) асосий омил сифатида, олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари (ўтган ўқув йилида 3 маротаба), коммунал хизматлар тарифлар ва бошқа сақлаш харажатлари ошгани ҳолда, олий таълим муассасалари харажатларини даромадларига нисбатан 74 фоизга ўсганлиги инобатга олингани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг