Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқимачилик институтига янги ректор тайинланди

Тўқимачилик институтига янги ректор тайинланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланган. Бу ҳақда президент ўтказаётган йиғилишда айтилган.

Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланган.

Институтда янги ўқув йилидан:

  • 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда «дуал» таълим тизими жорий қилинади. Энди улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади.
  • Нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилган.

Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ваҳобов шй йил бошида Савдо-саноат палатасига раҳбар бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг