Тошкент давлат аграр университети АҚШ университети билан ҳамкорлик қилади

Тошкент давлат аграр университети ректори Ботиржон Сулаймонов шу йилнинг 11-14 февраль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Миссисипи штати университети билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзолади. Бу ҳақда университет матбуот хизмат хабар берди.
Унга кўра, Тошкент давлат агар университети Миссисипи штати университети билан қишлоқ хўжалиги, хусусан, балиқчилик, ўрмон хўжалиги, пахтачилик, боғдорчилик ва сув ресурсларини бошқариш йўналишида ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб боради; академик ва экспертлар алмашинуви дастурларини амалга оширади.

Келгусида университетлар ўртасида «Агробизнес ва менежмент» мутахассислигида магистрлар тайёрлаш бўйича иккитомонлама қўшма дастурларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида АҚШнинг бошқа ОТМлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter