Тошкент давлат аграр университетидаги ўзгаришлар мутахассис нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли қарорига асосан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали ташкил этилди.
Қарорда республикамизнинг барча минтақаларида аграр соҳадаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, уларни тайёрлашда ортиқча сарсонгарчиликка йўл қўймаслик ҳам инобатга олинган. Шимолий минтақа учун ТошДАУнинг Нукус филиали, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари учун Термиз филиали, водий учун Андижон филиали ташкил этилди.
Республика ҳудудлари ва аграр соҳа тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларига ҳудудлар бўйича давлат грантлари асосида мақсадли қабул квоталари ажратилди.
Илк маротаба қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасаларига магистратура мутахассисликларига тўлиқ давлат гранти асосида талабалар ўқишга қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида худудларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш имконини беради.
Университетда мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ривожланган хорижий тажрибалар асосида 29 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 23 та магистратура мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқилди. Ўқув режаларидаги фанлар сони 42 тадан 36 тага туширилди, малакавий амалиётлар қишлоқ хўжалигининг мавсумийлигини ҳамда барча агротехник тадбирларни инобатга олган ҳолда 20 ҳафтадан 30 ҳафтагача узайтирилди.
Буюртмачиларининг таклифлари асосида 2018-2019 ўқув йилидан 10 таянги бакалавриат таълим йўналишлари ва 6 та магистратура мутахассисликлари очилди, ТошДАУ ва унинг филиалларининг 100 дан ортиқ кадрлар буюртмачилари ҳисобланган корхона ва ташкилотлар рўйхати ва уларга тақсимланган талабалар сони ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектлари рўйхати мазкур қарорнинг иловаси билан тасдиқланди. Натижада талабаларнинг назарий билимлари амалиёт жараёнида янада мустаҳкамланадиган бўлди. Шунингдек янгидан ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун профессор-ўқитувчилар томонидан 5та дарслик, 10 та ўқув қўлланма яратилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва илмий салоҳиятли кадрларни тайёрлашга йўналтирилган халқаро ва давлат грантлари доирасида илмий-тадқиқотларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалик экинларининг коллекцияларини яратиш, мевали ва манзарали дарахтларнинг кўчатларини тайёрлаш, фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича мунтазам равишда маслаҳатлар, тавсиялар бериб бориш мақсадида ТДАУ ва унинг филиалларида «Қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмалар ва маслаҳат марказ»лари ташкил этилди.
Буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилди.Ҳозирги кунда университетда тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 100 дан ортиқ талабалар билан иш берувчилар ўртасида уч томонлама шартномалар имзоланди.
Тошкент давлат аграр университети ва унинг Андижон, Нукус, Термиз филиалларида 2018-2019 йиллар давомида 3 та ўқув биноси ҳамда 2 та талабалар турар жойини реконструкция қилиш, 1 та ўқув биноси ва 1 та талабалар турар жойини қуриш ҳамда 37 млрд. 824 млн.сўмлик жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши, шундан 37 та ўқув лабораторияси олиб келиниши режалаштирилган. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами105 млрд 359,5 млн.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда университетда 18 та ихтисосликлар бўйича жами 95 нафар, жумладан, 28 нафар таянч докторант, 6 нафар докторант ҳамда61 нафар мустақил изланувчилар илмий-тадқиқотларини олиб боришмоқда.
2018 йилда давлат илмий-техник дастурлари бўйича университетда жами 1,6 млрд сўмлик 31 та илмий лойиҳалар, жумладан 28 та амалий 1,4 млрд сўмлик, 1 та фундаментал 60 млн.сўм ва 180,0 млн сўмлик 3 та инновацион лойиҳа бажарилмоқда.
2016 йилда 7 нафар, 2017 йилда 13 нафар, 2018 йилда 17 нафар профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларидан ўзларининг номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди. Бунинг натижасида университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 8 фоизга ошди.
Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган «Ўсимликлар клиникаси», «In-vitro усулида энтомафагларни кўпай-тириш», «Мева-сабзавотларни ярим автоматлаштирилган инновацион қуритиш мосламаси» лойиҳалари республикамизда кенг миқёсда ишлаб чиқаришга тадбиқ этилмоқда.
Университет хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан 50 дан ортиқ меморандум ва ҳамкорлик шартномаларини имзолади ва шу хужжатларга мувофиқ амалий ишлар бошлаб юборилди.
2018 йилда жами 130 нафар раҳбар ва педагог ходимлари малака ошириш, стажировка, ўқув-семинарларида иштирок этиб келишди. Жумладан, Хитой Халқ Республикасига «Бир макон-бир йўл» дастури бўйича80 нафар, Россия Федерациясига 15 нафар, АҚШга 3 нафар, Жанубий Кореяга4 нафар, Хиндистонга 4 нафар, Германияга 5 нафар, Италияга 4 нафар, Индонезияга 3 нафар, Вьетнамга 2 нафар ва МДҲ давлатларига 10 нафар тажрибали мутахассисларимиз ва иқтидорли ёшлар турли тадбирларда иштирок этишди.
Хорижий давлатларда бўлиб ўз малакасини оширган педагогларимиз билим ва кўникмаларини ўқув жараёнида, ишлаб чиқаришда кенг жорий этишмоқда.Албатта олимларимиз ва иқтидорли ёшларимизнинг чет элга чиқиши келгуси йил ҳам узлуксиз давом этади. Хусусан, 2019 йилда 150 нафардан ортиқ раҳбар ва педагог кадрларнинг хорижий давлатларда малака ошириши, стажировкаси ва ўқув- семинарларда иштирок этиши режалаштирилган.Шунингдек ўз навбатида 2018/2019 ўқув йилида 51 нафар юқори малакали хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, хорижий мутахассислар томонидан 5 нафар профессор-ўқитувчиларга илмий раҳбарлик қилиш, ҳамкорликда 4 та ўқув адабиётини яратиш, 8 нафар талабани магистратурага, 4 нафарёш ўқитувчиларни докторантурага ўқишга юбориш, 12 та мавзу бўйича вебинар дарс машғулотларини ўтказишни режалаштирганмиз.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни университетимизда Германиянинг Лейбниц-ИАМО институтининг «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедрасининг филиали ташкил этилди. Мазкур кафедрада 3 та докторант, 2 та магистрни ўқишга қабул қилишни режалаштирганмиз.Бундан ташқари Ўзбекистон ва Россия мамлакатлари ўртасида ўтказилган таълим форумида Тошкент давлат аграр университети Россия Федерациясининг етакчи университетлари билан 10 та шартнома ва меморандумлар имзолади. Шундан, Астрахан давлат техника университети, Волгоград давлат аграр университети ҳамда Башкиристон давлат аграр университетлари билан «Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш», «Ўсимликларни ҳимоя қилиш», «Сув биоресурслари ва аквакультура», «Зоотехния (Асаларичилик)» йўналиши бўйича икки томонлама тан олинадиган диплом бериш асосида қўшма таълим дастурларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди.
Шунингдек, форум давомида Астрахан давлат техника университетининг Тошкент филиалини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Ҳозирги кунда университетда Германиянинг Вайнштефан-Триездорф университети, Польшанинг Домброва-Гурнич Олий бизнес университети, Саратов давлат аграр университети, Волгоград давлат аграр университети, Астрахан давлат техника университети билан жами 8 та «Аграр менежмент», «Қишлоқ хўжалиги махсулотларни сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси», «Иқтисодиёт» магистратура мутахассислклари ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш», «Агросаноатда иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги махсулотларни сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси», «Аквакультура ва сув биоресурслари», «Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш» таълим йўналишлари бўйича икки томонлама диплом бериш асосида қўшма таълим дастурлари жорий этилган.
Жорий йилда университетимизда Германиянинг Лейбниц университети (ИАМО)нинг Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти кафедраси филиали ташкил этилди ва ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Келгусида Жанубий Кореянинг Ханкёнг, Хитойнинг Синдзян, Болгариянинг Пловдив, Вьетнамнинг Миллий аграр университетлари билан икки томонлама диплом бериш асосида қўшма таълим дастурлари жорий этишни режалаштирилмоқда.
Ботиржон Сулаймонов,
ЎзФА академиги, ТошДАУ ректори
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter