Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходимлари Москва давлат университетида малака оширмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарияти университетда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилардан иборат ходимларни М.В.Ломоносов номли Москва давлат университетига малака ошириш учун юборди.
Хабар беришларича, малака ошириш муддати икки ҳафтани ташкил этади. Жорий йилнинг 5 августидан 19 августига қадар жами 15 нафардан иборат профессор-ўқитувчилар Москва давлат университети билан имзоланган ўзаро келишувга биноан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни моделлаштириш, истиқбол кўрсаткичларни ҳисоблаш ва танқидий таҳлил қилишнинг усул ва воситалари бўйича ўз малакаларини оширади.
Таъкидланишича, мазкур халқаро ҳамкорлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июньдаги ПҚ-3775-сон қарорида белгиланган профессор-ўқитувчиларнинг юқори касбий маҳорат ва замонавий билимларга эга бўлишини таъминлаш тўғрисидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter