Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки институт бирлаштирилиб, янги университет очилди

Тошкентда икки институт бирлаштирилиб, янги университет очилди

Президент қарори билан, 2 та институт ва 1 та факультет бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» телеканалига асосланиб ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев хабар берди.

Унга кўра, Транспорт университети қуйидаги ОТМларнинг бирлашиши натижасида ташкил этилади:

1) Тошкент темир йўл муҳандислари институти;
2) Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти;
3) Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети.

Ушбу институтлар ва факультет талабалари янги ўқув йилидан бошлаб янги университетда ўқишларини давом эттиришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг