Туғруқхонадан – университетга. Бухорода сўнгги абитуриент – ёш она бўлди

Бухоро давлат университетида энг сўнгги абитуриент 15 июнь куни, соат 23:58да рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, энг сўнгги абитуриент Гулбаҳор Шавкатовна Атоева — ёш она бўлган. У 1983 йил 1 октябрда Ғиждувон туманида туғилган. Гулбаҳор Атоева ҳужжатларини топшириш учун туғруқхонадан чиқиб келган ва бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналишига ҳужжат топширгач, яна туғруқхонага қайтиб кетган.
- Бухоро давлат университетига энг сўнгги ҳужжатнинг ёш она томонидан топширилиши, ҳаммамизга қувонч ва кўтаринки кайфият бағишлади. Кун давомидаги чарчоқлар чиқиб кетди. Энг сўнгги абитуриент – ёш онани ҳам оналик бахти, ҳам ҳужжат топширишга улгуриб қолгани билан табриклаб, қарсак лар билан кузатдик,-деди Давлат тест маркази Бухоро бўлими ходими Иззат Раҳмонов.
Лайло Ҳайитова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter