Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Амити Университетида бакалавриат ва магистратура учун дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтди

Тошкентдаги Амити Университетида бакалавриат ва магистратура учун дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтди

Фото: Amity University

Тошкентдаги Амити Университетида 2020/2021 ўқув йилига бакалавриат ва магистратура йўналишлари учун дастлабки имтиҳонлар ўтказилди.

Имтиҳон онлайн-тест форматида ўтказилиб, унда биринчи маротаба сунъий интеллектдан фойдаланилди.

Олдиндан барча абитуриентларга имтиҳондан ўтиш учун техник талаблар, имтиҳон тестлари учун ҳаволалар, шахсий логин ва пароллар жўнатилган.

Имтихон жараёнида хонада абитуриентлардан ташқари шахслар бўлмаслиги, ортиқча шовқин, ҳамда қўшимча қалтис ҳаракатлар бўлмаслиги сунъий интеллект орқали кузатилди.

Талабалар тизимни ишга тушириши биланоқ, аввало, шахсни тасдиқловчи ҳужжат расмлари автоматик равишда туширилади. Хамда иштирокчининг юзи паспорт билан таққосланади. Шундагина абитуриент имтиҳонга кириш имкониятига эга бўлади. Бу эса ўз навбатида имтихон хаққоний ўтишини таъминлаб беради.

Бундан ташқари тизим орқали абитуриент билан мулоқот қилиш, шунингдек, талабанинг ҳаракатларини жонли режимда кўриш мумкин.

Бир соатлик имтиҳон мобайнида ҳар бир йўналишда қуйидаги фанлар бўйича саволлар берилди:

  • B.Sc.(IT) - математика / мантиқ
  • B.Tech.(CSE) - Математика/Физика/Кимё
  • BBA/BA(H)(Economics)/BA(Tourism Administration) - Мантиқ
  • M.Sc.(IT) - математика / мантиқ
  • MBA - Мантиқ

Инглиз тили даражаси эса, фақатгина IELTS сертификати билан белгиланади.

Шунингдек, Амити Университетида 1 июль куни Foundation дастурига имтиҳон ўтказилиб, унда абитуриентлар математика ва инглиз тилидан тест топширишдилар. Foundation дастури IELTS сертификатини талаб қилмаганлиги сабабли, абитуриентлардан ички инглиз тили имтиҳонлари олинди.

Барча номзодлар Ҳиндистон профессорлари ва мутахассислар томонидан назорат қилинди. Имтиҳон жараёнида Тошкентдаги Амити университетидан мутахассислар иштирок этмадилар.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги имтиҳонлар 18 ва 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг