Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади

Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади

Юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилади. Уларнинг иш ҳақи ҳам сезиларли даражада оширилади.

«Бундай фидойи, ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар ҳар бир туманда бор.

Улар ичида Учтепа тумани 81-мактаб математика ўқитувчиси Рахматилла Каримов, Каттақўрғон тумани 11-мактаб физика ўқитувчиси Сайёра Имомова, Хатирчи тумани 22-мактаб биология ўқитувчиси Шохида Йўлдошева каби «халқ ўқитувчилари»ни барчамиз яхши биламиз», деди Президент ва ушбу педагогларнинг бой тажрибасидан самарали фойдаланиб, ўқитиш методикасини кенг оммалаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг