Халқаро ислом академиясига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.
Ғафуров Уйғун Тўлқинович бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Бунга қадар давлатимиз раҳбарининг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Муродович Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter